16:10 / 04.05.2017
6 491

Боксчиларимизнинг ярим финалдаги жанглари вақти маълум бўлди

Боксчиларимизнинг ярим финалдаги жанглари вақти маълум бўлди
Бокс бўйича Осиё чемпионатида юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилаётган боксчиларимиз эртага ярим финал баҳсларида рингга кўтарилади деб хабар берди Sports.uz нашри.

Кеча ўтказилган чорак финал жангларида тўлиқ таркиб билан иштирок этган Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар боксчиси ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Эртанги ярим финал баҳслари икки дастурга бўлинган ҳолда ўтказилади. Соат 14:00 да кундузги дастурга старт берилса, кечки дастур соат 18:00 да бошланади.

Ярим финалнинг кундузги дастурини Жасурбек Латипов қозоғистонлик Азамат Иссакуловга қарши жанг билан бошлаб беради.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокидаги ярим финал жангларининг бошланиш вақти.

Кундузги дастур (14:00)

14:00. Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – Азамат Иссакулов (Қозоғистон)

14:30. Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Ёунҳун Ҳан (Жанубий Корея)

15:15. Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) – Жун Шан (Хитой)

15:45. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

16:00. Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Жябин Ҳуан (Хитой)

Кечки дастур (18:00)

18:00. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Амит (Ҳиндистон)

18:40. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Бекдавлат Ибрагимов (Қозоғистон)

19:00. Шахрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Сажжад Козимзодапоштири (Эрон)

19:30. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Муҳаммад Мулаес (Сурия)

Изоҳ: жангларнинг бошланиш вақти ундан аввал ўтказиладиган жангларнинг давомийлигига қараб ўзгариши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчиларимизнинг ярим финалдаги жанглари вақти маълум бўлди