
Бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал ўйинларининг кечки баҳслари старт олди.
Унда 49 кг.гача вазн тоифасидаги жангда ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Ҳиндистон вакили Амитга қарши рингга чиқди.
Дўсматовнинг тўлиқ устунлигида ўтган жангда барча ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонганини қайд қилишди.
Ўзбекистон вакили финалда филиппинлик Ладон Рогенни мағлуб қилган мўғулистонлик Гангҳуяк Ган Эрдинга қарши рингга чиқади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар