Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин спорт доимо сиёсатдан холи бўлиши кераклигини айтиб келади, деб ёзади Kun.uz сайти.
"Мен спортнинг бирор ижтимоий ёки сиёсий контекстга қўйилишига уринишларга қарши чиққанман. Спорт инсон фаолиятининг алоҳида ва ноёб соҳасидир, у ўз қоидалари ва тамойилларига асосан мавжуд, бироқ сиёсат билан ҳеч қандай умумий жиҳатга эга эмас ва эга бўлмаслиги керак. Сиёсат спортга аралашганда, адолатсизликлар, мисол учун, халқаро мусобақаларга қўйилмаган россиялик паралимпиячилар воқеаси каби. Ваҳоланки бу спортчилар уларда иштирок этишга бошқалар қатори ҳақли эдилар", деб айтган Путин.
Путин Россия спортда жаҳон етакчиларидан бири бўлиб қолишига ишонч билдирди.
"Бизнинг спортчилар халқаро мусобақаларда ажойиб натижалар кўрсатадилар, жаҳон рекордлари ўрнатадилар ва олтин медалларни қўлга киритадилар. Бошқа давлатлар каби, бизда ҳам спорт натижаларида парвозларимиз ва қулашларимиз бўлган, бироқ бу Россиянинг дунё спортининг етакчиларидан бири сифатидаги мақомини шубҳа остига қўймайди", деб қўшимча қилган Путин.
Аввалроқ Путин Россияда Олимпиада ўтказилиши учун ариза берилиши мумкинлигини истисно қилмаган ва мамлакатда допинг давлат томондан қўллаб-қувватланмаслигини яна бир бор такрорлаб ўтган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади