20:06 / 06.05.2017
5 285

«Агар жамоага гол керак бўлса, уни сотиб олиш керак». Гвардиола ёзда антиқа трансфер амалга оширмоқчи

«Агар жамоага гол керак бўлса, уни сотиб олиш керак». Гвардиола ёзда антиқа трансфер амалга оширмоқчи
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум давомида жамоасини қийнаб келган вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичининг пастлиги бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Kun.uz сайти.

«Манчестер Сити»нинг уй учрашувларидаги унчалик яхши статистика бўлмади, дейсизми? Барчаси кўп гол ура олмаётганимиз билан боғлиқ. Биз рақибдан битта гол ўтказиб юборишимиз мумкин, лекин ўзимиз кераклича гол ура олмаяпмиз. «Манчестер Сити» ҳар доим ҳам учта-тўртталаб гол уриб ташлай олмаяпти. Аммо гол киритиш учун етарлича вазиятлар яратмоқда. Статистикага кўра, биз Премьер-лигада етакчи бўлиб турибмиз, аммо киритган голларимиз сони бўйича, бор-йўғи еттинчи жамоамиз.

Футболчи тез бўлса, у шундай бўлиб қолади. Бу каби ҳолат кучли ва бош билан яхши ўйнай оладиган футболчиларга нисбатан ҳам айтиш мумкин. Агар футболчи гол уришда яхши бўлса, гол уришда яхши бўлади. Шундай экан сен тезкор футболчини сотиб олсанг, сенга тезкор футболчи керак бўлган бўлади. Бошқа жиҳатларда ҳам шу.Бу гол билан ҳам боғлиқ. Сенга гол керак бўлса, уни ёзги трансферлар бозорида сотиб олиш керак. Бу тизим айнан шундай ишлайди», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради The Telegraph.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Агар жамоага гол керак бўлса, уни сотиб олиш керак». Гвардиола ёзда антиқа трансфер амалга оширмоқчи