Ўзбекистон бокс федерацияси Бокс бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширадиган бўлса, унинг мурожаати ижобий томондан кўриб чиқилиши мумкин, деб ёзади Kun.uz сайти. AIBA президенти Dr. Ching Kuo Wu сўзларига кўра, “Ўзбекистон бу каби мусобақани ўтказиш хоҳишини билдирса, унинг аризаси ташкилотга аъзо кўпчилик давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин”. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Ўзбекистон томони бу каби мусобақаларни ўта юқори даражада ўтказа олишини 29-Осиё чемпионати давомида яна бир бор исботлади.
Бугун 7 май куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Бокс бўйича 29-Осиё чемпионати поёнига етиши муносабати билан AIBA президенти Dr. Ching Kuo Wu, ASBC президенти Серик Конакбаев ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси вакили Малик Бабаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
AIBA президенти Dr. Ching Kuo Wu мазкур мусобақанинг юқори савияда ўтказилгани билан Ўзбекистон бокс федерациясига ва барча масъулларга миннатдорчилик билдирар экан, ўзбек боксчилари кўрсатаётган юқори натижадан фақат хурсанд бўлишини таъкидлади. У бугунги финал жангларини ўтказадиган барча спортчиларга омад тилаб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган боксчиларга омад тилади.
ASBC президенти Серик Конакбаев ҳам Осиё миқёсидаги чемпионат ажойиб ўтказилганини таъкидлади. У ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча боксчиларга Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтажак жаҳон биринчилигида қитъа шарафини муносиб ҳимоя қилишларига тилак билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади