
Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувлари 9 10 май кунлари ўтказилади. 9 май куни Туринда Ювентус Монакони қабул қилса, орадан бир кун ўтиб 10 май куни Мадридда Атлетико Мадрид ва Реал Мадрид жамоалари майдонга тушишади. Ярим финалнинг дастлабки учрашувларида Ювентус сафарда Монакони Гонсало Игуаиннинг дубли эвазига 0:2 ҳисобида таслим этган бўлса, Реал Мадрид ўз майдонида Атлетико Мадридни Криштиано Роналдунинг хеттрики эвазига 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Хўш, ярим финал жавоб учрашувларида футбол тили билан айтганда «камбек»лар амалга ошадими? Жамоалар рақибларига қандай совғаларни тайёрлашган? Бу саволларга 9 10 май кунлари ўтказиладиган учрашувлар орқали жавоб оламиз.
09.05.2017 йил. 23:45. Ювентус-Монако.
Дастлабки учрашув-2:0.
10.05.2017 йил. 23:45. Атлетико Мадрид-Реал Мадрид.
Дастлабки учрашув-0:3 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг