Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Унда марказий учрашувда «Вест Бромвич» ва «Челси» жамоалари майдонга тушишди, деб ёзади Kun.uz.
Учрашувнинг 82-дақиқасида бельгиялик Миши Батшуайи томонидан киритилган гол лондонликларга кичики ҳисобдаги ғалабани тақдим этди ва бу жамоа учун етарли бўлган уч очкони тақдим этди.
Натижада 36 учрашувда 87 очко тўплаган «Челси» иккита ўйин қолган премьер-лигада муддатидан олдин чемпион бўлиш вазифасини уддалади. Учта ўйин ўтказиши лозим бўлган «Тоттенҳэм»дан жамоа эндиликда 10 очко олдинга ўтиб олди. Бу «Челси»нинг премьер-лига ташкил этилганидан буён қўлга киритган бешинчи чемпионлиги бўлди.
Турнинг яна бир учрашувида «Эвертон» «Уотфорд»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда зафар қучди.
Англия премьер-лигаси, 37-тур
Вест Бромвич – Челси 0:1 (0:0)
Гол: Батшуайи (82).
Вест Бромвич: Фостер, Маколи (Уилсон, 64), Ньом, Доусон, Эванс, Ливермор, Флетчер, Филд (Якоб, 51), Макклейн (Шадли, 59), Брант, Рондон.
Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума, 86), Педро (Батшуайи, 76), Фабрегас, Азар (Виллиан, 75), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Макклейн (20), Филд (36), Уилсон (71).
Эвертон – Уотфорд 1:0 (0:0)
Гол: Баркли (56).
Эвертон: Роблес, Джагелка, Бейнс, Холгейт (Валенсия, 46), Уильямс, Дэвис, Шнайдерлин, Баркли (Бэрри, 80), Гуйе, Миральяс (Коне, 86), Лукаку.
Уотфорд: Гомес, Предль, Мариаппа, Холебас, Кабаселе (Суньига, 37), Капу (Ньянг, 81), Бехрами (Амрабат, 71), Дукуре, Янмат, Окака Чука, Дини.
Огоҳлантиришлар: Беҳрами (39), Янмат (39), Холебас (70). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади