07:17 / 13.05.2017
5 108

Миржалол Қосимов: “Вазиятларни якунлашимизда маҳорат етишмади”

Миржалол Қосимов: “Вазиятларни якунлашимизда маҳорат етишмади”
Олий Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Шўртан» – «Бунёдкор» учрашувидан (1:0) кейин «қалдирғочлар» устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шўртан»ни ғалаба билан табриклайман. Бироқ бугунги кўрсатган ўйинимиз билан мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашув давомида жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Бироқ уларни якунлашда маҳорат ва тажриба етишмади. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ учта яққол голли вазият яратдик. Агар шу имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ўйин тамомила бошқача кечарди.

Мени хурсанд қилган жиҳат шу бўлдики, йигитлар ҳакам хуштаги чалингунча жон жаҳдлари билан курашишди. Олдимизда «Пахтакор»га қарши ўйин бор. Бугунги мағлубиятни унутган ҳолда кейинги баҳсга тайёрланишни бошлаймиз. Жамоамизга ғолиблик руҳини қайтаришимиз керак.

Мақсадимиз ОЧЛга бериладиган йўлланмаларнинг бирини банд этиш. Бу кубок баҳси бўладими ёки чемпионатми, буни фарқи йўқ. Энг муҳими йўлланманинг бирига эга чиқиш», - дея Қосимовнинг сўзларини келтиради «Бунёдкор» расмий сайти.

Қизиқарли кечган баҳсда мезбонлар Умар Эшмуродовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозондилар. 15-дақиқада белгиланган жарима зарбасини Отабек Нарзуллаев амалга оширди. Жарима майдончаси ичига узатилган тўпни бўйдор футболчи Умар Эшмуродов боши билан Муроджон Зуҳуров қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди.

Олий лига-2017, 10-тур
“ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР”1:0 (1:0)
Гол: Умар Эшмуродов 15
“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев (С), 4.Жамол Отақулов, 7.Олимжон Каримов, 11.Зафар Полвонов, 14.Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 19.Маъруфхон Муродов (29.Қадамбой Нурметов 70), 22.Сирож Ҳамроев, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев (3.Азиз Ғуломхўжаев 78)
Захира: 95.Алибек Туробов, 12.Лазиз Убайдуллаев, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 23.Юсуф Бўриев, 88.Акмал Холматов

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 7.Душан Мичич (16.Алишер Саноев 35), 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (97.Жавоҳир Эсонқулов 68), 21.Дилшод Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров
Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 20.Сардорбек Азимов, 28.Давронбек Умиров, 44.Миржамол Қосимов

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент) – 8,5; Р.Серазетдинов (Тошкент) – 8,6; Б.Қодиров (Бухоро) – 8,6; Э.Турсунов (Бухоро) – 9,0
Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н.Лутфулин
12 май 2017. Ғузор. “Шўртан” марказий стадиони. 3221 томошабин

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: “Вазиятларни якунлашимизда маҳорат етишмади”