ММА бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер билан жанг шартларини келишиб олди. Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт хабар берганлигини Kun.uz маълум қилмоқда.
«Биз Конор билан келишув шартлари бўйича келишувга эришдик», - дея маълум қилди Уайт. Таъкидланишича, UFC раҳбари Мэйуэзер билан якуний музокаралар вақтида ирландиялик манфаатини ҳимоя қилади.
Маълумотларга кўра, спортчиларнинг жанг учун гонорари бокс қоидаларига кўра, апрелда эълон қилинган даражада қолади. Ўшанда Уайт Макгрегор 75 миллион доллар, Мэйуэзер эса – 100 миллион доллар олиши ҳақида гапирган.
Макгрегор ва Мэйуэзер ўртасида жанг ўтказилиши мумкинлиги ҳақида илк хабарлар 2016 йилнинг майида пайдо бўлди. 40 ёшли Мэйуэзер профессионал фаолиятида 49 жанг ўтказиб, 49 ғалабага эришган (26 нокаут). Ирландиялик эса ММА қоидалари бўйича 24 та жангда қатнашиб, уларнинг 21 тасида зафар қучган (18 нокаут) ва уч бора мағлубиятга учраган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди