22:53 / 17.05.2017
3 290

ОФК ўзбекистонлик мутахассисларни Осиё чемпионатига таклиф қилди

ОФК ўзбекистонлик мутахассисларни Осиё чемпионатига таклиф қилди
Ўзбекистонлик футзал ҳаками Анатолий Рубаков Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлаяпти.

Кеча, 16 май куни ўзбекистонлик рефери мусобақанинг 1-туридан ўрин олган Япония – Хитой Тайпейи (4:0) учрашувида бош ҳакамга ассистентлик қилди. Бугун, 17 май санасида эса Анатолий Рубаков 2-турдан ўрин олган БАА – Хитой (3:1) ўйинида бош ҳакам бўлиб ишлади.

ОФК, шунингдек, ЎФФ матбуот хизматининг етакчи мутахассиси Шерзод Ражабовни мусобақанинг медиа жараёнларини олиб бориш учун Осиё чемпионатига таклиф қилган. Айни вақтда ЎФФ ходими Таиландда бўлиб турибди.

Маълумот учун, 16 май куни бошланган Осиё чемпионати 26-майга қадар давом этади. Мазкур турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон U-20 термаси чемпионатни Мьянма устидан эришилган 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК ўзбекистонлик мутахассисларни Осиё чемпионатига таклиф қилди