
Италия кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Римдаги «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган учрашувда «Ювентус» ва «Лацио» жамоалари куч синашди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвеш чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро томонидан етказиб берилган тўпни голга айлантирди. 24-дақиқада яна ўша Сандронинг узатмасидан сўнг Леонардо Бонуччи арқни иккитага оширди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ва иккинчи бўлимда бошқа гол киритилмади.
Натижада «Ювентус» кетма-кет 3-марта, умумий бўлиб 12-марта Италия кубогида зафар қучди. «Лацио» эса сўнгги уч йилда иккинчи марта финалга йўл олиб, икки марта ҳам «Ювентус»га имкониятни бой берди.
[media=https://youtu.be/NPP0IZLhfwM] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар