Мбаппенинг голи «Монако»га 17 йилдан сўнг илк чемпионликни тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мбаппенинг голи «Монако»га 17 йилдан сўнг илк чемпионликни тақдим этди

Спорт 18-05-2017, 08:10 228
Мбаппенинг голи «Монако»га 17 йилдан сўнг илк чемпионликни тақдим этди
Франция чемпионатининг 31-турида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Монако» Франция чемпионатлари тарихида энг кўп чемпион бўлган «Сент-Этьен»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида 18 ёшли Килиан Мбаппе Радамель Фалькао томонидан етказиб берилган тўпдан сўнг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва уни ҳам алдаб ўтиб ҳисобни очди. Ушбу гол ўйинда ягоналиги сақлаб қолди.

Натижада 37 учрашувда 92 очко жамғарган «Монако» 17 йилдан сўнг илк марта Франция чемпиони деган номни қўлга киритди. Бу монегаскликларнинг Франция чемпионатлари тарихида 8-ғалабаси бўлди. «Сент-Этьен» (10 марта) ва «Марсель»гина (9 марта) «Монако»дан кўпроқ мамлакат чемпиони бўлишга муваффақ бўлган.

Франция 1 лигаси
31-турнинг қолдирилган учрашуви

Монако – Сент-Этьен 1:0 (1:0)
Гол: Мбаппе (19).
Монако: Субашич, Глик, Жемерсон, Менди, Фабиньо, Лемар, Моутинью, Мбаппе (Раджи, 90), Бернарду Силва (Жермен, 69), Сидибе, Фалькао (Каррильо, 88).
Сент-Этьен: Рюффье, Лакруа, Погба, Полома, Теофиль-Катрин, Маига (Клеман, 21), Верету, Норден, Лемуан (Роша Сантуш, 85), Севе, Тофт-Содерлунд (Амума, 68).
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (67), Лакруа (78).


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.