ЖЧ-2026 ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тарихидаги энг даромадли мусобақага айланди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, мундиал ФИФА ғазнасига қарийб 15 миллиард АҚШ доллари олиб келган. Бу кўрсаткич ташкилотнинг дастлабки прогнозларидан анча юқори бўлди. Аввалроқ ФИФА турнирдан тахминан 11 миллиард доллар даромад олишни режалаштирган эди.
Қайд этилишича, рекорд даромадга эришишда энг катта улушни ўйин чипталари савдоси ва уларнинг расмий платформалар орқали қайта сотилиши таъминлаган. ФИФА ҳар бир қайта сотув битимида харидор ва сотувчидан алоҳида 15 фоиздан комиссия олгани умумий тушумнинг сезиларли даражада ошишига хизмат қилган.
Бундан ташқари, ВИП пакетлар, меҳмонхона ва эксклюзив хизматларни ўз ичига олган меҳмондўстлик дастурларидан тушган даромад ҳам ФИФА молиявий натижаларига катта ҳисса қўшган. Мутахассислар фикрича, томошабинлар сонининг рекорд даражага етгани ва мундиалга бўлган улкан қизиқиш турнирнинг тарихдаги энг муваффақиятли тижорий лойиҳалардан бирига айланишига сабаб бўлди.






























Изоҳлар 0
…