Роналду «Сельта» футболчиларига «Барселона» мукофот ваъда қилганига ишора билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду «Сельта» футболчиларига «Барселона» мукофот ваъда қилганига ишора билдирди

Спорт 19-05-2017, 12:37 518
Роналду «Сельта» футболчиларига «Барселона» мукофот ваъда қилганига ишора билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати 21-турида «Сельта»га қарши кечган қолдирилган ўйинда рақиб футболчилари билан баҳслашиб қолди.

Мадридликлар ушбу учрашувда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган, португалиялик футболчи эса дубл қайд этган эди. Учрашувдаги вазиятлардан бирида Роналду рақиб ҳимоячиси Густаво Кабралга «Пул жуда кўп, бир жомадон», деб айтган. Бу билан Роналду «Сельта» футболчиларига «Барселона» мукофот пули ваъда қилганига ишора билдирган.

Роналду бу гапни айтаётган вақтда қўли билан пул ишорасини кўрсатгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Реал» айни вақтда 90 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Барселона»да эса 87 очко мавжуд.

Манба: www.uff.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.