Фазлиддин Ғойибназаров профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фазлиддин Ғойибназаров профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади

Спорт 19-05-2017, 17:00 808
Фазлиддин Ғойибназаров профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади
Рио Олимпиадаси совриндори Фазлиддин Ғойибназаров 21 май, якшанба куни тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади, деб хабар берди Qalampir нашри. Ғойибназаровнинг рақиби америкалик Агустин Маурас бўлади.

1990 йилда туғилган боксчи шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказган. Мазкур жанглардан 6 тасида ғалаба қозонган Агустин 2 бор мағлуб бўлган. Уч маротаба эса унинг иштирокидаги жангда ғолиб аниқланмаган.

Бугун боксчилар анъанага кўра, тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишади. Нью-Йоркдаги бокс оқшомининг марказий жанги америкалик икки йўналиш чемпиони Теренс Кроуфорд иштирокида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғойибназаров АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратган эди.
Загрузка...

Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.