12-22 май кунлари Бокуда IV Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтди. Унда мусулмон дунёсининг 54 мамлакатидан уч мингдан зиёд спорт усталари иштирок этди.
Мусобақаларда 103 нафар мамлакатимиз вакиллари 21 турдаги беллашувлардан спортнинг 18 олимпия турларида қатнашдилар.
Якуний ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон, Туркия ва Эрондан кейинги тўртинчи ўринни эгаллади.
Спорт усталаримиз қўлга киритган медалларнинг умумий сони 63 тани ташкил этди. Уларнинг 15 таси «олтин», 17 таси «кумуш» ва 31 таси «бронза» нишонларидир.
Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп медальларни таэквондо, карате, оғир атлетика, бадиий гимнастика, енгил атлетика, катта теннис, дзюдо, грек-рим ва эркин кураш беллашувларида қўлга киритдилар.
Ўзбек спорт усталари анъанавий тарзда боксда яхши натижаларга эришдилар. 3 та «олтин» ва 2 та «бронза» нишонлари қўлга киритилди. Умумжамоа ҳисобида республикамиз спортнинг ушбу тури бўйича Озарбайжондан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.
Мамлакатимиз паралимпиячилари ҳам терма жамоамиз медальлари шодасига турли нишонларни келтириб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Улар спортнинг енгил атлетика ва дзюдо турларидаги беллашувларда иштирок этдилар: еттитадан 4 та мукофот қўлга киритилди.
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон 17 та медални қўлга киритиб 10-ўринни, Қозоғистон 14-ўринни (19 та медаль) Туркманистон 15-ўринни (13 та нишон) Тожикистон эса 36-ўринни (4 та медаль) эгаллади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?