11:10 / 25.05.2017
5 849

Нима учун «Олимпиада-2016» ғолиблари медалларини қайтаришмоқда?!

Нима учун «Олимпиада-2016» ғолиблари медалларини қайтаришмоқда?!
“Олимпиада-2016” ғолиблари медаллари занглагани ва қора доғлар пайдо бўлгани учун уларни ташкилотчиларга қайтармоқда, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Рио-де-Жанейро зарбхонасига 100 дан ортиқ медаллар қайта таъмирлаш учун топширилди. Аммо ташкилотчилар айбларини тан олмай, уларнинг занглашига эгаларининг яхши сақламаганлиги сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда. Занг ва қора доғлар туфайли Риа-де-Жанейрода ўтказилган “Олимпиада-2016”нинг юздан ортиқ ғолиблари оммавий равишда медалларини қайтариб топширди. Асосан бронза медаллар қорайиб кетган.

“Рио-2016” ташкилий қўмитасининг жамоатчилик билан алоқа қилиш директори Марио Андраданинг маълумот беришича, қайтарилган медаллар орасида “Паралимпиада-2016” ғолибларининг ҳам медаллари мавжуддир. Айни пайтда Рио-де-Жанейро зарбхонасига умумий ҳисобда 130 та медал топширилди. Мазкур медалларни айнан қайси спортчилар қайтариб топширгани ошкор этилмади. Андрада медаллар Бразилия зарбхонасида қайта таъмирлангач, эгаларига қайтарилишига ваъда берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нима учун «Олимпиада-2016» ғолиблари медалларини қайтаришмоқда?!
ePN