21:12 / 25.05.2017
5 679

Роналдуга ҳам 8 млн. евро жарима ва 4 ойлик қамоқ жазоси хавф соляпти

Роналдуга ҳам 8 млн. евро жарима ва 4 ойлик қамоқ жазоси хавф соляпти
Испания солиқ хизматининг маълум қилишича, "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2011 дан 2013 йилгача солиқ тўлашдан бўйин товлаган ва бунинг оқибатида ғазнага 8 миллион евро келиб тушмаган, дея Stadion сайти хабар тарқатди.

Ҳозирда солиқ хизмати португалиялик футболчининг ҳаракати жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик эканини аниқламоқда. Гап шундаки, мамлакат молия органи суриштирув эълон қилганидан сўнг, Роналду ўз ишларини тартибга келтиришга шошилган. Бу масала ҳозир прокуратура зиммасида. Агар Роналдунинг ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилса, у давлат ғазнасига 8 млн. евро тўлайди. Агар унинг иши солиққа оид жиноят деб топилса яна ўша суммадаги жарима билан 4 ойлик қамоқ жазоси тайинланади.

Аввалроқ Испания Олий суди “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдуга ҳам 8 млн. евро жарима ва 4 ойлик қамоқ жазоси хавф соляпти