10:07 / 27 мая 2017
4 697

Роналду кетма-кет 4-йил дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчиси бўлди (+рўйхат)

Роналду кетма-кет 4-йил дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчиси бўлди (+рўйхат)
Португалия термаси ва "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes талқини бўйича дунёнинн энг кўп ҳақ тўланадиган футболчилари рейтингини бошқариб турибди.

Роналдунинг йиллик даромади 93 млн долларга тенг, улардан 58 млн долларни клубда ишлаб топади. Иккинчи ўринда "Барселона"нинг аргентиналик ҳужжумчиси Лионель Месси бор (80 млн, 50 млн -клубда). Учинчи ўринда бразилиялик Неймар (37 млн, 15 млн -клубда)

Биринчи ўнликка кирган бошқа футболчилар билан танишинг:
- Гарет Бэйл (Реал, 34 млн)
- Златан Ибраҳимович (МЮ, 32 млн)
- Уэйн Руни (МЮ, 23,6 млн)
- Луис Суарес (Барселона, 23,3 млн)
- Серхио Агуэро (Ман Сити, 22,6 млн)
- Хамес Родригес (Реал, 21,9 млн)
- Поль Погба (МЮ, 21,2 млн).

Манба: Stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)