
“Бавария” ҳимоячиси Жером Боатенг ўзи қарши курашган энг қийин рақиблари ҳақида фикр билдирди.
“Месси ва Роналду - энг қийин рақиблар. Бу рўйхатга Бензема, Эден Азар ва Неймарни қўшган бўлардим. Мессини тўхтатиб бўлмайди. Роналдуга қарши курашиш, Мессига қарши курашишдан осонроқ, чунки у жисмоний кучга эътибор беради. У ҳозир дриблингни кам қўллаяпти ва ҳужумларни охирига етказишни кўзлаяпти. Криштиану керакли вақтда керак жойда бўлишни аъло даражада уддалайди”, - дейди Боатенг.
Манба: stadion.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар