date

Роналду солиқ идораларига 6 млн еврони ихтиёрий равишда тўлаб берди

Роналду солиқ идораларига 6 млн еврони ихтиёрий равишда тўлаб берди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ихтиёрий тарзда 6 миллион евро маблағни тўлаб берди. У Испания молия вазирлиги ва солиқ хизмати томонидан 15 млн. евролик солиқларни тўламаганликда айбланганди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Роналду талаб этилаётган пулларни кўнгилли равишда тўлаб бериб, жиноий иш очилиши ва жиноий таъқибдан қутулиб қолиши мумкин. Акс ҳолда, футболчи йирик жаримага тортилади ва беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши эҳтимолга яқин.

Солиқ идораси маълумотига кўра, Роналду 2014 йилда имидж ҳуқуқларини сотишдан олинган даромадлардан солиқ тўламаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду солиқ идораларига 6 млн еврони ихтиёрий равишда тўлаб берди