
Қатар мамлакати бугунга келиб жуда жиддий сиёсий муаммога дуч келмоқда.
Ҳозиргача олтита давлат Қатар билан ҳар қандай алоқани узишга қарор қилди. Улар - Баҳрайн, Миср, Яман, Ливия, Саудия Арабистони ва БАА.
Гап шундаки, ушбу давлатлар Қатарни ислом террорчиларига кўмаклашаяпти ҳамда араб мамлакатларида нотинчликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилмоқда, деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатар давлатида бўлиб ўтади.
ФИФА ташкилоти кўп маротаба ушбу мамлакатда олиб борилаётган қурилиш ишларидаги шароитлардан норози бўлганди.
P.S.
Яна бир хабарларда ЖЧ-2022 Австралияга олиб берилиши тахмин қилинган.
Ҳозиргина Мальдив ороллари ҳам Қатар билан барча муносабатларни тугатди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар