Ўзбекистон биринчи лигасининг 13-туридан ўрин олган «Сурхон» ва «Андижон» жамоалари учрашувида ҳакам бир вақтнинг ўзида бир йўла саккиз нафар футболчига қизил карточка кўрсатган, деб ёзади Кун.уз нашри.
ПФЛ расмий сайти берган баённомада қайд қилинишича, бош ҳакам Игорь Худойдотов учрашувнинг 90+4-дақиқасида икки жамоанинг ҳам 4 нафардан футболчисини четлатган.
Футболчиларнинг оммавий четлатилишига нима сабаб бўлгани ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар берилмаган. Катта эҳтимол билан ўйинда оммавий жанжал келиб чиққан бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Биринчилиги
13-тур
«Сурхон» – «Андижон» - 2:2. 1069 томошабин.
Бош ҳакам: Игорь Худойдотов (Тошкент шаҳридан, ўйин учун олган баҳоси 8,0)
Голлар: С. Шомуродов (15), Н. Норов (75, пенальти) – А. Бердиев (28), А. Абдувоҳидов (90).
Огоҳлантиришлар: Н. Нормуродов (2), Ш. Абдураимов (66) – А. Хўжаев (31), И. Отахонов (53), Д. Мақсудов (75), А. Абдувоҳидов (90).
Четлатишлар: Т. Мамадалиев (90+4), Н. Нормуродов (90+4), С. Шомуродов (90+4), А. Абдураҳмонов (90+4) – И. Отахонов (90+4), А. Хўжаев (90+4), С. Асқаралиев (90+4), Ф, Бекмуратов (90+4). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?