11:01 / 09.06.2017
6 743

Роналдуга 120 млн евро маош тўлашга тайёр жамоа пайдо бўлди

Роналдуга 120 млн евро маош тўлашга тайёр жамоа пайдо бўлди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду турли клубларнинг қизиқишига сабаб бўлишда давом этмоқда, деб хабар беради AS.

Манба маълумотига кўра, номи ошкор этилмаган Хитой жамоаси Португалия термаси футболчиси учун 200 млн. евро таклиф қилди. Футболчининг ўзига эса йилига 120 млн. евролик маош таклиф этилмоқда. Агарда бундай трансфер амалга ошадиган бўлса, бу рекорд маош бўлади, сабаби ҳозирга қадар ҳеч кимга шунча иш ҳақи таклиф қилинмаган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Хитой клуби раҳбарияти бу келишувни амалга оширишга қатъий аҳд қилган ва Мадридга келаси ҳафтада учиб бормоқчи. У ерда «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес билан музокара ўтказилади.

Аввалроқ «ПСЖ», «Монако» ва «Манчестер Юнайтед» Роналду учун 180 млн. евро таклиф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдуга 120 млн евро маош тўлашга тайёр жамоа пайдо бўлди