4 июнь, якшанба куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Андижон” учрашувида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бу воқеа ижтимоий тармоқлар орасида тезлик билан тарқалиб, футболчилар хатти-ҳаракатлари ҳам нолойиқ баҳоланганди.
Эндиликда 12 июнь, душанба куни “Спорт ТВ” ўзининг “ФИФА” дастурида “Сурхон” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйинда юз берган воқеаларга бағишланган лавҳаларни эфирга узатишни режалаштирган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Эслатиб ўтамиз, учрашув ҳаками Игорь Худайдатов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирданига саккиз футболчини майдондан четлатганди. Жанжал учрашувга қўшиб берилган 4 дақиқа ичида содир бўлган. Шунингдек, учрашув видеолавҳасида ерда ётган “Андижон” футболчисини “Сурхон” клуби шифокори оёғи билан бошига тепгани ҳам тасвирга туширилган.
Бундан ташқари, 12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Эрондаги “Озоди” стадионида Жаҳон Чемпионати саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган учрашувда Эрон терма жамоаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45да бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди