Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитасининг қарорига кўра, Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида қиличбозлар 12 комплект медаллар учун курашишади: 6 та шахсий биринчиликда, 6 таси жамоавий турнирларда, деб ёзади Кун.уз нашри.
Илгари ҳар бир Олимпиадада мусобақалар дастуридан иккитадан жамоавий турнирлар олиб ташланар, шахсий мусобақаларда эса бир мамлакатдан фақат икки вакил қатнашиши мумкин эди.
ХОҚ қарорини FIЕ президенти Алишер Усмонов шундай изоҳлади:
«Энг катта орзум ушалди. Мен FIE президентлиги лавозимида иш бошлаган кунимданоқ бу мақсадни ўзим учун бош устувор вазифа этиб белгилаб олган эдим. ХОҚнинг ушбу қарори бизнинг қиличбозликни яхшилаш, уни янада жозибадор ва оммавий спорт турига айлантириш йўлидаги кўп йиллик ишларимизда тўғри йўлдан борганимизни исботлаб турибди. Энди барча қиличбозлар Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун тенг имкониятларга эга. Спортчилар, миллий федерациялар ва қиличбозлик оламидаги барча-барча бу қарор учун ХОҚ ижроия қўмитаси ва Олимпиада дастури Комиссиясидан миннатдор», — дея Алишер Усмоновнинг сўзларини келтиради Россия қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди