17:29 / 10.06.2017
5 682

23 футболчи билан сафарга йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронга етиб келди

23 футболчи билан сафарга йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронга етиб келди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрон шаҳрига етиб келди. 12 июнь — душанба куни мазкур шаҳарда жойлашган «Озоди» стадионида Эронга қарши учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

ЖЧ—2018 саралашининг 8-туридан жой олган беллашув учун бош мураббий Самвел Бабаян 23 нафар футболчини Теҳронга олиб кетди. Таркибда йўқотишлар бор. Жароҳатлари сабаб Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Марат Бикмаев, Александр Мерзляков ва Даврон Ҳошимов Эрон сафаридан тушиб қолган.

Ўзбекистон терма жамоаси

Дарвозабонлар
Игнатий Нестеров — «Локомотив»
Элдор Суюнов — «Насаф»
Александр Лобанов — «Пахтакор»

Ҳимоячилар
Егор Кримец — «Бейдзинг Гуоан», Хитой
Анзур Исмоилов — «Чанчун Ятай», Хитой
Отабек Шукуров — «Бунёдкор»
Рустам Ашурматов — «Бунёдкор»
Акмал Шораҳмедов — «Насаф»
Фаррух Сайфиев — «Насаф»
Станислав Андреев — «Пахтакор»
Даврон Ҳошимов — «Пахтакор»
Мурод Холмуҳаммедов — «Қўқон-1912»

Ярим ҳимоячилар
Вадим Афонин — «Оренбург», Россия
Одил Аҳмедов — «Шанхай СИПГ»
Сервер Жепаров — «Истиқлол», Эрон
Сардор Рашидов — «Ал-Жаиш», Қатар
Фозил Мусаев — «Жубило Ивата», Япония
Азиз Ҳайдаров — «Ажман», БАА
Жалолиддин Машарипов — «Локомотив»
Элдор Шомуродов — «Бунёдкор»

Ҳужумчилар
Темурхўжа Абдухолиқов — «Ас-Сайлия», Қатар
Александр Гейнрих — «Ордабаси», Қозоғистон
Игорь Сергеев — «Пахтакор»

12 июнь кунги эҳтимолий ғалаба Эрон терма жамоасини Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча тўғридан-тўғри йўлланмадан умидини узмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 23 футболчи билан сафарга йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронга етиб келди