13:22 / 11.06.2017
7 519

«Россия 24» телеканалида «Сурхон» ва «Андижон» футболчилари ўртасидаги жанжал кўрсатилди

«Россия 24» телеканалида «Сурхон» ва «Андижон» футболчилари ўртасидаги жанжал кўрсатилди
Биринчи лиганинг "Сурхон" - "Андижон" учрашувида кузатилган оммавий жанжал ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий ОАВда кенг тарқалган эди.

9 июнь куни "Россия 24" телеканалининг "Вести" дастурида ҳам ушбу икки футбол клублари ўртасида юзага келган оммавий жанжал тўғрисида хабар берилди ва муштлашув видеоси намойиш этилди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Биринчи лига доирасидаги "Сурхон" - "Андижон" учрашувида жанжал содир бўлган.

Муштлашув ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада юз берган, натижада ҳар икки жамоадан 8 нафар футболчи ҳамда турли муддатларга дисквалификация қилинган ва жаримага тортилган.

“Сурхон” жамоаси шифокори Фаҳриддин Абдусаматов “Андижон” футболчисига жиддий тан жароҳати етказгани ва безорилик қилгани учун вазифасидан четлатилган.
[media=https://youtu.be/YCJevMPE638]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Россия 24» телеканалида «Сурхон» ва «Андижон» футболчилари ўртасидаги жанжал кўрсатилди