Расман! Сардор Рашидов «Ал-Жаиш» билан уч йилик шартнома имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Расман! Сардор Рашидов «Ал-Жаиш» билан уч йилик шартнома имзолади

Спорт 8-07-2015, 18:07 1 543
Расман! Сардор Рашидов «Ал-Жаиш» билан уч йилик шартнома имзолади

«Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

Бу ҳақида араб клубининг расмий твиттерига асосланиб Uff.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Рашидов «Ал-Жаиш» билан уч йиллик шартномага имзо чеккан.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисининг трансфери 2 миллион доллар ташкил этгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рашидовга шунингдек, Саудия Арабистони клублари ҳамда Франциянинг «Нант» клубидан ҳам таклиф тушган. бироқ Сардор айнан Қатар клубини танлаган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.