11:38 / 13.06.2017
5 199

Миллий терма жамоа бош мураббийи Жаҳон чемпионатига чиқиш учун охиригача курашмоқчи

Миллий терма жамоа бош мураббийи Жаҳон чемпионатига чиқиш учун охиригача курашмоқчи
Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи навбатда Эрон терма жамоасини Россия бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирига чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли равишда мундиал йўлланмасини қўлга киритганини тан олиш керак. Ўзбекистонда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳамон имконият сақланиб қолди.

Мазкур ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида кўплаб йўқотишларга дуч келдик ва бугунги ўйин бошида йўқотишлар яна биттага кўпайди. Бу учрашувдаги режамизга ўз таъсирини ўтказди ва кутилган ўйинни кўрсата олмадик. Станислав Андреевнинг жароҳат олиб, майдонни тарк этиши ва мажбурий ўзгартириш амалга оширганимиз сабабли ўйланган режага кўра Сервер Жепаров бугун майдонга туша олмади.

Юқорида таъкидлаганимдек, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди ва бунинг учун охиригача курашамиз. Қолган икки ўйинда сифатли ўйин кўрсатиб, бор кучимизни ишга солган ҳолда ғалаба қозонишимиз ва олдинга интилишимиз керак”, – деди Самвел Бабаян.


Маълумот учун, 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллий терма жамоа бош мураббийи Жаҳон чемпионатига чиқиш учун охиригача курашмоқчи