date

Мессининг ҳомиладор турмуш ўртоғи Аргентинада шифохонага ётқазилди

Мессининг ҳомиладор турмуш ўртоғи Аргентинада шифохонага ётқазилди

Лионель Мессининг иккинчи фарзандига ҳомиладор турмуш ўртоғи Антонелла Роккуссо спортчининг она шаҳри Росариодаги (Аргентина) шифохоналардан бирига ётқазилди. Бу ҳақда маҳаллий Telam агентлигига асосланиб Kun.uz маълум қилмоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 27 ёшли Роккуссо шифохонага “таносил аьзолари инфекцияси” ташхиси билан етказилган. Шифокорларнинг айтишича, касаллик ҳомиладорликка хавф солмаяпти. Кейинроққа шифохонага Мессининг ўзи ҳам етиб келди.

Месси Роккуссо ва икки ёшли ўғли Тьяго билан Америка кубоги финалидан кейин ўзининг яқинлари олдига Росариога меҳмонга борган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мессининг ҳомиладор турмуш ўртоғи Аргентинада шифохонага ётқазилди