"Барселона"нинг собиқ президенти Жоан Лапорта жамоа ҳужумчиси Лионель Месси 2006 йилда "Интер"га ўтиш учун яқин бўлганини айтиб берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
"Бу 2006 йилда бўлган эди. "Интер" Месси трансфери борасида таклиф билан чиқди. Улар шартнома бекор қилиш учун белгиланган 150 млн евро товон пулини ҳам тўлашмоқчи эди, шу сабабли бироздан кейин бу суммани 250 млн еврога ошириб қўйганмиз.
Бироқ мен доимо Мессининг отаси Хорхе билан муносабатларга ишонганман. Ва мен унга айтдим: Улар барча суммани тўлаши керак бўлади, чунки мен Месси сотмайман. У бу ерда бахтли бўлади, у бизнинг клубда танилади. "Интер"да у фақатгина молиявий томондан ютади. Ўғлингизнинг тақдирига тарихдаги энг буюк футболчи бўлиш ёзилган, биздан эса унга бу маррага эришиш учун ёрдам берадиган жамоа бор. У қолса, афсус қилмайди", – деди Лапорта. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин