date

Мбаппе “Монако” раҳбарларига қайси жамоага ўтмоқчи эканлиги маълум қилди

Мбаппе “Монако” раҳбарларига қайси жамоага ўтмоқчи эканлиги маълум қилди
“Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини қайси жамоада давом эттириши борасида аниқ бир қарорга келган.

Испания ОАВларининг тасдиқлашича, 18 ёшли футболчи монегасклар раҳбарияти билан учрашиб, “Реал”га ўтмоқчи эканлигини маълум қилган. Аммо футболчи айнан қачон “Сантяго Бернабеу”га кўчиб ўтиши борасида аниқ бир фикр билдирмаган. Хабар қилишларича, футболчи яна бир мавсум Франция чемпионатида тўп тепишга рози, 2018 йил ёзидан эса у “Реал” футболчисига айланмоқчи.

Шунингдек, ушбу трансфер ойнаси вақтида у “Реал” томнидан харид қилинади ва бир йилга ижара асосида “Монко”да тўп тепиши ҳам мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе “Монако” раҳбарларига қайси жамоага ўтмоқчи эканлиги маълум қилди