Ўйин қоидаларини ишлаб чиқадиган ва уларни ўзгартирадиган Халқаро футбол ассоциациялари қўмитаси (IFAB) кеча, 17 июнь куни “Play Fair!” (“Ҳалол ўйна!”) номли янги дастурни тақдим этди.
Дастурнинг биринчи режаси ўйин вақтини 90 дақиқадан тоза 60 дақиқага камайтириш ҳисобланади. Яъни ҳар икки бўлим 30 дақиқадан ўйналади. Тўп майдонни тарк этган вақтда эса ўйин вақти тўхтатилади. Мазкур қоидалар бизга футзал, баскетбол ва хоккей спорт турларини эслатиб юборади.
Бундан ташқари, IFAB агар ҳимоячи тўпни ўз дарвозабонига узатган маҳал посбон тўпга қўли билан тегинса, эркин зарба эмас, балки пенальти белгилаш кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Яна бир таклиф: қўли билан атайин гол урса ёки дарвоза чизиғидан тўпни қўли билан қайтарса, уни четлатиш керак. Агар бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни футболчи қўли билан қайтарса, гол ҳисобланиши таклиф қилинди. Янги дастурнинг режасига кўра, бош ҳакам қачонки тўп ўйиндан ташқарига чиқсагина, ҳуштак чалиши лозим бўлади.
Маълумот учун, IFAB таркибига Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия футбол қўмитаси ходимлари жалб этилган. Шунингдек, ФИФА ташкилоти вакилларининг бир нечтаси IFAB таркибидан аъзо сифатида рўйхатдан ўтишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?