Жаҳон чемпионлари иштирокидаги ўйин Равшан Эрматовга топширилди

Жаҳон чемпионлари иштирокидаги ўйин Равшан Эрматовга топширилди
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ-2018 мусобақасидан аввал Россияда ўтказилаётган Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобақасида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаради.

Бугун, 18 июнь куни Равшан Эрматовнинг қайси ўйинда ишлаши маълум бўлди. Унга кўра Эрматов “B” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Австралия – Германия учрашувида ишлайди.

Маълумот учун, Австралия – Германия беллашуви эртага, 19 июнь куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар