11:08 / 21.06.2017
5 463

Миржалол Қосимов: “Марказий ҳимоячиларимиз жуда бўш ўйнашди”

Миржалол Қосимов: “Марказий ҳимоячиларимиз жуда бўш ўйнашди”
“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- “Бухоро” жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз умуман қовушмади. Ўйин тақдири қандайдир 10-15 дақиқа ичида деярли ҳал бўлиб улгурди. Иккинчи таймда ўзимизга келдик, ҳисобни қисқартирдик. Аммо поезд кетиб бўлганди. “Қўқон-1912”га қарши ўйиндан сўнг йигитлар ҳаёлан бугунги рақибни ҳам ютиб бўлишганди. Таркибимизда рақобат йўқ, марказий ҳимоячиларимиз жуда бўш ҳаракат қилишди. Отабек Шукуров жиддий хато қилди, ҳимоячи бундай ўйнамаслиги керак. Иккинчи давра олдидан таркибимизни кучайтирамиз. Чемиртаннинг тақдирини кейинроқ ҳал қиламиз. Легионер олсак ҳам маҳаллий футболчилардан икки бош устун бўлиши керак. Агар ўзимизнинг йигитлардан устун бўлишмаса улардан наф йўқ, - дейди Миржалол Қосимов.

Манба: fcbunyodkor.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: “Марказий ҳимоячиларимиз жуда бўш ўйнашди”