21 июнь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро пресс-клубда “Ўзбекистонда спорт: Янги вазифалар, Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида ОАВ вакиллари, спортчилар ва журналистлар иштирокида анжуман бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакром Исроилов ҳамда ЎзПФЛнинг келишилган ўйинларга қарши маъсул офицери Ахрол Иноятов иштирок этди.
Анжуманда спорт олами, мамлакатда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол ҳақида сўз борди. Пресс-клубда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев иштирок этиб, ўз соҳадаги муаммолар, режалар ва истиқболлар ҳақида ўз фиркларини билдирди.
“Авваламбор, 2018 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида сўз юритмоқчиман. Ҳа, хатолар бор, аммо бизда мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти сақланиб қолди. Бугунги кунда мамлакат футбол федерацияси ва мураббийлар штаби ушбу вазифани бажариш учун бор кучини ишга солмоқда. Мураббийлар штабидаги ёки ЎФФдаги истеъфолар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ЎФФ Ижроия қўмитаси буюроси миллий терма жамоа мураббийлар штабига ишини охиригача бажаришга имкон берди”, – деди Сардор Раҳматуллаев.
МТЖ мураббийлар штаби бўйича ЎФФ баёноти
ЎФФ бош котиби миллий терма жамоа мураббийлар штабининг ўз лавозимида қолдирилиши сабабини тушунтирди.
“Биринчидан, Самвел Бабаян билан саралаш ўйинларининг охиригача шартнома тузилган ва агарда у ўзига юклатилган вазифани уддалай олмаса, истеъфога чиқарилиши мумкин. Лекин, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун жуда яхши имконият мавжуд ва бу имконият ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Бунда жамоа мураббийлар штабининг роли катта. Масалан, тўғридан-тўғри йўлланма учун асосий рақобатчимиз – Жанубий Корея терма жамоасининг аҳволи биздан ёмонроқ.
Чунки, уларнинг тақдири ўз қўлида эмас. Ўзбекистон терма жамоасининг тақдири ўз қўлида. Қолган 2 ўйинни ютса, Жанубий Кореянинг натижасидан қатъи назар Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Жанубий Корея, масалан, Қатар билан ўйинларда 3 очко олди. Ўзбекистон эса 6 очко. Ана шу жиҳатларни инобатга олиб, Ўзбекистон футбол федерациясининг Ижроия қўмитаси бюроси 15 июнь куни Самвел Бабаянни ўз лавозимида қолдириш ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон терма жамоаси мавзусига қайтадиган бўлсак, натижа учун фақатгина бош мураббий эмас, балки ЎФФ ҳам жавоб беради”, – дея вазиятга аниқлик киритди Сардор Раҳматуллаев.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев Халқаро пресс-клуб йиғилишида, шунингдек, сентябрь ойида ўзбек футболини ривожлантиришнинг янги концепцияси қабул қилинишини ҳақида маълум қилди.
“Шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда федерациясининг янги таркиби танланади. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш тизимининг янги концепцияси ишлаб чиқилди ва бу концепция конференцияда тасдиқланади. Янги тузилма, янги бошқарув таркиби, ПФЛда ўзгаришлар, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш: бу дастур 2017–2020 йилларга мўлжалланган. Бизда нафақат миллий терма жамоа, балки ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси ҳам турли турнирларга тайёргарлик кўрмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади. 23 ёшгача бўлган футболчилар ҳам Осиё биринчилигига чиқиш учун саралаш босқичига қатнашади”, – деди Сардор Раҳмутуллаев.
Сардор Раҳматуллаев ЎФФ расмийлари журналистлар билан мулоқотдан қочмаслиги, улар билан алоқа қилиниши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“ЎФФ расмийлари журналистлар билан мулоқотдан қочмайди. Биринчидан, ҳар бир мусобақа регламентида ўйин-олди, ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, флэш интервью, микст зонадаги қисқа интервью каби тадбирлар мажбурий қилиб қўйилган. Иккинчидан, ЎФФнинг матбуот хизмати бор. ЎФФнинг расмий сайти, ижтимоий тармоқларда алоҳида аккаунтлари мавжуд. Қолаверса, ЎФФ Президенти шахсан эксклюзив интервьюлар бериб келади. Аммо, ҳар бир тадбирнинг ўрнатилган тартиби ва ўрни бор. Шунга риоя қилинган ҳолда мулоқот амалга оширилади”, – дейди ЎФФ бош котиби.
Бундан ташқари, Ҳалқаро пресс-клубда келишилган ўйинларга қарши масъул офицер Ахрол Иноятов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, ЎзПФЛнинг жорий мавсумида келишилган ўйинлар кузатилмаганлиги, агар шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилса уларга қарши чора қўлланишини айтиб ўтди.
“Жорий мавсумда ҳеч қандай келишилган ўйинлар кузатилмади. Турнир жадвалидаги ҳолатга эътибор берсангиз, етакчи ва ундан кейинги ўринларни эгаллаб турган жамоалар орасидаги фарқ 2–3 очкони ташкил этади. Умуман олганда ўйинлар ранг-баранг тус олмоқда”, – деди Иноятов.
Шунингдек, Ахрол Иноятов ОАВ вакиллари ва журналистларни ҳамкорликда ишлашга чақирди ва шубҳали ҳолатлар аниқланса хабар бериш кераклигини таъкидлади.
Анжуман якунида қолган муҳим ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси, мураббийлар штаби ва футболчиларга босим ўтказмай, қўллаб-қувватлаш, далда бериш кераклиги таъкидланди.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди