Мессининг акаси: Леонинг муаммоси шундаки, у — аргентиналик » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мессининг акаси: Леонинг муаммоси шундаки, у — аргентиналик

Спорт 16-07-2015, 13:12 1 581
Мессининг акаси: Леонинг муаммоси шундаки, у — аргентиналик

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Месси Америка Кубоги баҳсларидан сўнг укаси Аргентина нашрлари ва ишқибозлари томонидан танқидга олинганини қоралаб чиқди, деб ёзмоқда «Uff.uz».

Аргентинадагиларнинг аксарияти ҳали ҳам Лионель Месси миллий терма жамоа учун ўйинларда «Барселона»даги каби юз фоиз куч билан тўп сурмайди, деган фикрда.

«Леонинг муаммоси шундаки, у — аргентиналик», —деб ёзди Матиас Месси Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Месси ўз шаънига билдирилаётган танқидлардан чарчагани ва шу сабаб билан Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.