5 059
Терма жамоамизнинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди
Бош мураббий Самвел Бабаян раҳбарлик қилган йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди.
Дастурга кўра, миллий терма жамоа аъзолари 17–23 июль кунлари хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида 2 та назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, йиғинда янги футболчиларни синовдан ўтказиш масаласи устувор вазифа сифатида кун тартибига киритилган.
Миллий терманинг кейинги йиғини августнинг охирги ўн кунлигида бошланади. Терма жамоа аъзолари 20 августдан эътиборан йиғинга киради. 24 ёки 25 августда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жануби-шарқий Осиё жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
31 август куни Вухан шаҳрида Хитой термасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига Ўзбекистон терма жамоаси 28 августда жўнаб кетишни режалаштираяпти. Делегация Хитой билан ўйинни тугатибоқ 1 сентябрь куни кечаси Тошкентга қайтиб келади ва 5 сентябрдаги Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик кўради.
Манба: the-uff.com “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)