Россиялик яккакураш жангчиси Федор Емельяненко Bellator 180 мусобақаси доирасида америкалик Мэтт Митрионга мағлуб бўлди.
Нью-Йоркдаги ўтган жанг 2 дақиқага ҳам бормади. Икки спортчи бир-бирига кучли зарба бергандан кейин йиқилиб тушишган, бироқ америкалик тезда ўзини ўнглаб олиб, ҳали ўрнидан туриб улгурмаган Емельяненкога зарбалар тушира кетган. Ҳакам россиялик бир нечта оғир зарбаларни ўтказиб юборгандан кейин жангни тўхтатишга қарор қилган.
Бу жанг февралда бўлиб этиши керак эди, бироқ жангга бир неча соат қолганда америкалик буйрагида тош борлигига гумон билан шифохонага ётқазилган ва жанг кейинга қолдирилганди.
Бу мағлубият Емельяненконинг Bellator мусобақасидаги биринчи ва фаолиятидаги бешинчи мағлубияти бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”