17:38 / 25.06.2017
5 889

18+! Ўқиш тавсия этилмайди! Нимага 2008 йил энг яхшиси эди? (1-қисм)

18+! Ўқиш тавсия этилмайди! Нимага 2008 йил энг яхшиси эди? (1-қисм)
1. Сўз боши… 2008-йил премер лига тарихидаги энг омадли мавсум эдими? Бу ҳақда жуда ҳам кўп баҳс-мунозаралар бўлиши аниқ, бироқ айнан ўша мавсум Англия клублари футбол ўйнамай, ҳақиқий спектакл намойиш қилишган, ҳамма ҳавас қиладиган даражада. Ҳа, шунинг учун ҳам биз бошқа чемпионатлар ҳақида унутиб ҳам қўйгандик. Британиянинг учта гранд клуби Чемпионлар лигаси ярим финалида, қаршилик кўрсата олмас даражадаги “Арсенал” ва “Ливерпул”нинг чорак финалда “Рома” ва “Интер”га қарши ўйинлари, “Манчестер Юнайтед”нинг “Барса”га қарши суперўйини, юрак хуружи даражасига олиб келадиган Риисенинг охирги сониялардаги автоголи ва овертаймга 5 дақиқа қолганда 30 метр узоқликдан урган Раян Бабелнинг голи. Буларнинг якуни Москвадаги англияча финал билан якунланишини кутарди. Москва шаҳрига худди Англия барча анъаналари кўчиб келгандек эди гўё. Ёмғир ёғиши, кўчанинг ҳар бурчагида футбол, кўча четида пива шишасининг синиб ётиши…

Буларнинг ҳаммасини тўлдириш учун Сер Алекс Фергюсоннинг фаолиятида пик даражасига етиши, Англияда тўп сурувчи жаҳоннинг бўлажак энг яхши ўйинчиси, Жозедан эндигина қутулган “Челси”, Рафа Бенитеснинг ҳавас қилувчи “Ливерпул”и, Англияни чиройли ўйини билан безайдиган “Арсенал” ва бундан ташқари юлдузларга бой жамоа: Лемперд, Жеррард, Видич, Торрес, Терри, Дрогба, Фердинанд ва Чех. Буларнинг ҳаммаси фаолиятидаги энг яхши мавсумларини ўтказишганди.
Қисқасини айтганда, ўша мавсум АПЛ мухлислари учун ажойиб тарзда якунланганди.

2. Чемпионлар лигасининг охирги 10 йилликдаги энг қизиқарли ва драмага бой ўйини. Сер Алекс Фергюсоннинг 26 йиллик фаолиятидаги энг кучли таркиби? Финалгача келишга лойиқ бўлган “Челси”? Роналдунинг Чехга бош билан урган голи? Португалиялик ҳужумчининг топ даражада ўйин кўрсатишни бошлаган биринчи мавсуми? Бир ой олдин онасини йўқотган Лемперднинг голи ва уни онасига йўллагани? Ёмғирнинг тинимсиз ёғиши? Диде Дрогбанинг овертаймда қизил карточка олиши? Авраам Гранднинг биринчи катта финали? ВИП-ложада юрагини ушлаб ўтирган Роман Абрамович? Роналдунинг пеналтини ура олмагани ва унинг кўз ёшлари? Жон Терри трагедияси? Эдвин Ван Дер Сарнинг сейвлари?
9 йил ўтган бўлса-да, ўша ўйиннинг ҳар бири сонияси кечагидек эсимда…
Криштиану Роналду ҳақида гап бошлабмиз, уни давом эттиришимиз керак…

3. 2008-йилда Роналду фаолиятидаги ишониб бўлмас статистикага эришди (31+6 чемпионатда) ва бу статистика ҳали ҳам давом этмоқда. Биз Роналдунинг буюк эканлигини такрор ва такрор айтамиз, аммо, келинг, тан олайлик, 2008-йилнинг кузидан бошлаб айнан Роналдуни деб биз барчамиз “Юнайтед”нинг ўйинини томоша қиладиган бўлдик. Хоҳ у “Дерби” ёки “Портсмут” билан ўйнаса-да, биз ҳамиша ундан ниманидир кутиб қолардик ҳар бир ўйинда.

4. Ўша. Айнан ўша ажойиб жарима тўпи. Англия майдонларида урган жарима тўпларининг энг яшиси.


Манба: penalti.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 18+! Ўқиш тавсия этилмайди! Нимага 2008 йил энг яхшиси эди? (1-қисм)