22:49 / 27.06.2017
5 420

Ўзбекистон U-22 термаси 22 футболчи билан Қатарга йўл олади

Ўзбекистон U-22 термаси 22 футболчи билан Қатарга йўл олади
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 30 июнь – 6 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров мазкур турнирга 22 футболчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Бунёдкор”), Сарвар Каримов (“Сўғдиёна”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Металлург”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Ислом Қобилов (“Металлург”), Хушнудбек Авилов (“Пахтакор”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Аббос Отахонов (“Навбаҳор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Шароф Муҳиддинов (“Насаф”), Абдужамол Исроилов (“Динамо” Самарқанд), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Миржамол Қосимов (“Бунёдкор”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Сардор Азимов (“Бунёдкор”), Бекзод Ғанижонов (“Қизилқум”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”);

Ҳужумчилар: Бобур Абдухолиқов (“Насаф”), Забиҳилло Ўринбоев (“Олмалиқ”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-22 термаси 22 футболчи билан Қатарга йўл олади