12:28 / 29.06.2017
3 282

Конфедерациялар кубоги: “оми деҳқон” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди

Конфедерациялар кубоги: “оми деҳқон” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди
Конфедерациялар кубогининг дастлабки ярим финали якунига етди. Унда Европа ва Америка чемпионлари беллашишди. Ўйин тенг курашлар остида кечди, якунда эса оми деҳқон Португалия терма жамоаси бош мураббийи Рикарду Сантушнинг қарорлари португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди.

Биринчидан, Рикарду Сантуш жамоасига пенальтилар сериясига тайёрламаган кўринади. Эҳтимол, олдинги ўйинларда бўлгани каби Роналду ёки бошқа бир етакчи футболчининг голи эвазига ғалабани илиб кетишни ният қилгандир. Аммо рақиб Россия ёки Янги Зеландия эмас, Чили эди. бош мураббий эса рақибнинг имкониятларини тўғри баҳолай олиши лозим. Бугунги ўйинда Сантушга айнан ана шу жиҳат етишмади. Португаллар пенальтилар сериясида нотўғри қарорлар қурбони бўлишди.

Эътибор беринг, португаллардан кимлар пеналтини ура олмади, Куарежма, Моутиньо, Нани. Ваҳоланки, Рикарду Сантуш иккинчи бўлимда айнан ана шу уч нафар футболчини майдонга туширганди. Ва албатта, пенальтилар сериясида ҳам айнан шу футболчиларга суянишни ният қилганди. Бироқ айнан у майдонга туширган футболчилар 11 метрлик зарбани аниқ бажара олишмади. Бунда шак шубҳасиз бор айбни Сантуш бўйнига олиши керак.

Бундан ташқари, португалларнинг шу босқичгача етиб келишида мураббийдан кўра футболчиларнинг ҳиссаси каттароқ. Рикарду Сантуш алоҳида тактика ўйлаб топиб, кучли рақибларни ҳам мос тарзда мағлуб эта олмаган. Португаллар аксар ўйинларда биргина гол эвазига, омад эвазига зафар қучишган. Бу сафар ҳам шундай бўлди, эҳтимол, мураббий ҳеч бўлмаганда қарорни тўғри чиқарганида, эҳтимол, яна Роналду ёки бошқа футболчи яна гол киритиши мумкин эди.

Нима бўлганда ҳам Роналду ва унинг дўстлари шу ерга келганда тўхташди. Энди улар финални мухлис сифатида томоша қилишади. Айтганча, уларда учинчи ўринни қўлга киритиш имконияти ҳам бор агар яна оми деҳқон хатога йўл қўймаса. Рикарду Сантушни оми деҳқон деганимга ажабланманг, мен уни деҳқонга ўхшатаман, мутахассисга эмас.

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конфедерациялар кубоги: “оми деҳқон” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди