
Бугун Лионел Месси она шаҳри Росариода фарзандларининг онаси Антонелла Рокуццо билан никоҳ тўйини нишонлайди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Футболчининг никоҳ тўйига 600 нафар меҳмон, шу жумладан хонанда Шакира ва “Барселона” юлдузлари ташриф буюриши кутилмоқда. Шаҳарда барча хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Росарио — Месси ва Антонелланинг она шаҳри ҳисобланади. Футболчи турмуш ўртоғи билан болалигидан бирга ўсган, 17 йилдан бери учрашишади. Жуфтликнинг икки нафар — тўрт ёшли Тьяго ва бир ёшли Матео исмли ўғиллари бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар