Ўзбекистон кубогнинг чорак финалидан ўрин олган икки учрашув ўз ниҳоясига етди. Уларда турли натижалар қайд этилди.
Жумладан, “Динамо“ Самарқандда “Машъал“га ютқазиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Сафаров томонидан киритилган гол, якунда муборакликларга ғалабани тақдим этди.
“Бунёдкор“ эса сафарда ”Нефтчи”дан устун келди. Дастлаб, биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида Ҳамдамов ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқага келиб Музаффаров пенальтидан жавоб голини киритди.
Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Миржамол Қосимовнинг голи бўлса, якунда тошкентликларга ғалабани тақдим этди – 1:2.
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал
Дастлабки учрашувлар
Динамо – Машъал 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 - 56 Сафаров.
Динамо: Жўраев, Локаев, Абдусалимов, Бозоров, Азитов, Қаҳрамонов, Рогак, Николаев, Сафаров, Давлатжонов, Қурбонов.
Машъал: Илёсов, Абдураимов, Муртазоев, Сафаров, Шодмонов, Қўзибоев, Қосимов, Тиманюк, Бегимқулов, Агалиев, Олимов.
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Нефтчи – Бунёдкор 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 - 44 Ҳамдамов, 1:1 - 70 пенальти Музаффаров, 1:2 - 89 Қосимов.
Нефтчи: Юсупов, Каримов, Ғофуров, Музаффаров, Эрматов, Убайдуллаев, Ҳасанбоев, Исмоилов, Айвазов, Тошпўлатов, Асқаралиев.
Бунёдкор: Зуҳуров, Ашурматов, Комилов, Иброҳимов, Нурматов, Шомуродов, Ҳамдамов, Аҳмадалиев, Умиров, Шукуров, Қосимов.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижан), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Қўқон-1912” клублари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда 4:1 ҳисоби қайд этилиб, қаршиликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Майдон эгалари сафида Абдураҳимов дубль қайд этган бўлса, Раҳматуллаев ва Кенжабоев ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
“Қўқон“нинг ягона голига эса Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди.
Насаф – Қўқон-1912 4:1 (0:0, 4:1)
Голлар: 1:0 - 52 Раҳматуллаев, 1:1 - 56 Бердиев, 2:1 - 58 Абдураҳимов, 3:1 - 81 Абдураҳимов, 4:1 - 90 Кенжабоев.
Насаф: Суюнов, Шораҳмедов, Каримов, Ғаниев, Раҳматуллаев, Абдураҳимов, Голбан, Аъзамов, Рашидхонов, Сайфиев, Черан.
Қўқон-1912: Ашуров, Акрамов, Ҳасанов, Отақўзиев, Сидиқов, Бердиев, Холмуродов, Гожкович, Холмуҳаммедов, Ҳасанов, Райевац.
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Шодмонов (Бухоро), А. Кулдашев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Манба: www.iff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи