
29 июнь куни Жиззах вилоятининг «Сўғдиёна» клуби президенти Ўктамжон Маҳмуджонов жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.
Йиғилишни клуб президенти Маҳмуджанов Ўктамжон Исмаилович олиб борди. У ўз сўзида клубнинг биринчи даврадаги қониқарсиз натижалари ва дарвозабонларни тайёрлашдаги камчиликлар борасида сўз юритган.
«Сўғдиёна» чемпионатнинг биринчи даврасини 13-ўринда якунлаган, жиззахликлар 5 ғалаба, 2 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган. Бу натижа раҳбариятни қониқтирмаган, бу эса жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиши билан якунланган.
Клуб президенти дарвозабонларни тайёрлашдаги камчиликларга ҳам тўхталган. Посбонларда етарлича маҳорат шакллантира олмагани учун мураббий Шавкат Абдухўжаев истеъфога чиқарилган. Шунингдек, клуб дарвозабони Сарвар Каримов билан тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинган. Футболчилар Дадажон Маматқулов ва Омон Халилов ҳам жамоадан четлаштирилган.
Бу футболчиларга кескин чора кўрилгани сабаблари аниқ эмас.
Айни вақтда клубга янги бош мураббий излаш ишлари бошлаб юборилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар