15:04 / 02.07.2017
4 422

Фернанду Сантуш: Роналду? Португалия фақат бир футболчига боғланиб қолган эмас

Фернанду Сантуш: Роналду? Португалия фақат бир футболчига боғланиб қолган эмас
Португалия терма жамоаси Фернанду Сантуш Конфедерациялар кубогининг учинчи ўрини учун бўладиган Мексикага қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Роналдунинг йўқлиги? Португалия терма жамоаси бир футболчига боғланиб қолган жамоа эмас. Тўғри бизнинг асосий футболчимиз ҳисобланади, аммо у сиз биз кучсизланиб қолмаймиз.

Учинчи ўрин учун бўладиган курашда финалга чиқиш иштиёқи катта бўлган икки жамоа майдонга тушади. Ҳар икки жамоа ҳам бирдек ғалаба учун бор кучи билан ҳаракат қилади.

Португалиянинг мусобақада учинчи ўрин учун курашиш ҳатто ҳаёлида ҳам бўлмаганди. Лекин бунга мажбурмиз, бошқа йўл йўқ”, - дейди Сантуш “Чемпионат” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Португалия - Мексика учрашуви Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фернанду Сантуш: Роналду? Португалия фақат бир футболчига боғланиб қолган эмас