21:42 / 02.07.2017
4 464

Конфедерациялар кубоги-2017. Бронза медали Португалияга насиб этди!

Конфедерациялар кубоги-2017. Бронза медали Португалияга насиб этди!
Москва шаҳридаги "Открытие Арена" стадионида Конфедерациялар кубоги мусобақасининг 3-ўрини учун учрашуви ниҳоясига етди.

Унда Португалия ҳамда Мексика терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Ўйиннинг асосий дақиқаларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғолибни аниқлаш учун ҳакам қўшимча бўлимларни белгилади. Унда Роналду ватандошларининг қўллари баланд келди. Якуний ҳисоб 2:1 Португалия фойдасига.

Португалия таркибида голларни Пепе ва Адриен Силвалар киритишган бўлса, Мексика ҳисобига Нетунинг автоголи ёзилди.

Шу тариқа Португалия Криштиану Роналдусиз 3-ўринни қўлга киритди ва бронза медали билан тақдриланди.

Конфедерациялар кубоги, 3-ўрин учун баҳс
Португалия – Мексика 2:1
Голлар: 0:1 – 54, автогол Нету, 1:1 – 90 Пепе, 2:1 – 104, пенальти Адриен Силва.
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Элизеу, Нелсон Семеду, Нету, Пицци (Вильям Карвалью, 90), Данилу Перейра (Андре Гомеш, 82), Нани (Куарежма, 70), Моутинью (Адриен Силва, 82), Желсон Мартинш, Андре Силва.
Мексика – Очоа, Маркес (Фабиан, 105), Морено, Лайюн, Гуардадо (Дос Сантос, 80), Рейес, Эррера, Вела, Араухо, Перальта (Лосано, 61), Эрнандес (Хименес, 85).
Огоҳланиришлар: Маркес (16), Нелсон Семеду (26), Морено (98).
Четлатишлар: Нелсон Семеду (106), Хименс (112).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конфедерациялар кубоги-2017. Бронза медали Португалияга насиб этди!