14:07 / 04.07.2017
5 489

Қатар термасида ҳам мураббий ўзгарди

Қатар термасида ҳам мураббий ўзгарди
ЖЧ-2018 саралаши йўлида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақибларидан бири бўлган Қатар терма жамоасига янги мураббий тайинланди.

Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг, қатарликларни 2016 йил сентябр ойидан буён бошқариб келган Хорхе Фоссати истеъфо берган эди.

Қатар Футбол Федерацияси расмий сайтида ёзилишича, унинг ўрнига шу вақтга қадар Қатар ёшлар терма жамоасида ишлаб келган Феликс Санчес бош жамоага мураббий этиб тайинланган.

Унинг дебют ўйини 31 август куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи 9-турида Сурияга қарши ўйинда бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси айни вақтда ЖЧ-2018 саралашида гуруҳдаги 6 жамоа орасида 5-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: www.sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар термасида ҳам мураббий ўзгарди