17:06 / 05.07.2017
4 555

Ва ниҳоят! Мессининг узоқ кутилган янги шартномаси эълон қилинди

Ва ниҳоят! Мессининг узоқ кутилган янги шартномаси эълон қилинди
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи таътилдан қайтгач, клуб билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тарқалган маълумотларга кўра, Мессининг янги шартномасида унинг учун тўланадиган товон пули 300 миллион еврога қадар оширилгани маълум қилинганди.

Ушбу 30 ёшли футболчи «Барселона» тизимида 2001 йилдан буён бўлиб, 2004 йилда, 17 ёшида асосий жамоада дебют қилган. У шу вақтгача каталонияликлар жамоаси сафида 583 ўйинда майдонга тушган ва 507 гол урган.

У бу вақт давомида 8 марта Испания чемпиони, 5 марта Испания Кубоги соҳиби, 6 марта Испания Суперкубоги эгаси, 4 марта Чемпионлар лигаси ғолиби, 3 марта УЕФА Суперкубоги эгаси ҳамда 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

Қайд этиш керакки, Месси шартномасини узайтириши борасидаги музокаралар бир йилдан ошиқ вақт давомида муҳокама қилиб келинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ва ниҳоят! Мессининг узоқ кутилган янги шартномаси эълон қилинди